"Наполи" ва Сенегал терма жамоаси футболчиси Калиду Кулибали Сенегал терма жамоасининг барча ўйинчиларининг турар жойи учун пул тўлади.
Сенегал термаси март ойида Лондонга Нигерияга (1:1) қарши ўртоқлик учрашувини ўткази учун ташриф буюрганди. Федерациянинг футболчиларга яшаши учун маблағи етмагач, Кулибали ўз чўнтагидан пул тўлади.
Сенегал ФФ бу борада расман пуллар ўз эгасига қайтарилишини маълум қилган.
Маълумот учун, Кулибалининг "Наполи"даги йиллик маоши 1.6 млн еврони ташкил қилади.