Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан бош мураббий Зинедин Зидан манзили томон мақтовли сўзлар айтиб, Франция термасига бош мураббий бўлишга лойиқлигини билдирди.
"Зидан ва Дешам - кўп ютуқларга эришган, юқори даражадаги фаолиятга эга бўлган инсонлар. Улар ҳар доим ҳотиржам, керакли вазиятларда қандай қарор чиқаришни яхши билишади.
Зидан терма жамоада? Нимага бўлиши мумкин эмас. У жуда яхши футболчи бўлган. Ҳозирда эса дунё аҳли хавас қиладиган мураббий", - дейди Варан.