"Бенфика" ҳимоячиси Андре Алмейда ЕЧЛнинг икки ўйинидан дисквалификация қилинди.
Қарор УЕФАнинг тартиб интизом қўмитаси томонидан "Бенфика"нинг "Базель"га (0:5) қарши учрашуви вақтида ҳимоячининг қизил карточкаси бўйича қабул қилинди.
27 ёшли португалиялик футболчи 27 сентябрь кунга ўйинда ўта қўпол ўйини учун тўғридан тўғри қизил карточка олганди.
Энди у ЕЧЛдаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда майдонга тушмайди.