"Сент-Этьен" таркибида ижарада тўп тепаётган "Зенит" ярим ҳимоячиси Эрнани "Лига 1"да икки ўйинга четлатилди.
Бразилиялик футболчи жамоасининг "Труа"га (1:2) қарши учрашувида ўта қўпол ўйини учун қизил карточка олганди. Дисквалификация ҳақидаги хабар эса "Лига 1"нинг расмий сайти орқали тарқатилди.