Испания терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Албанияга қарши бўлиб ўтган баҳсида испаниялик мухлислар Жерар Пикега нисбатан ҳуштакбозлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Пике Каталония мустақиллиги учун ўтказилган референдумни ошкора қўллаб-қувватлаганди. Бу эса испан мухлисларига ёқмади.