Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Норвегия эркаклар терма жамоаси "эркакларча" иш тутадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Норвегия эркаклар терма жамоаси футболчилари аёллар терма жамоасидаги ҳамкасбларига ёрдам қўлини чўзишга қарор қилди.

NRK хабарига кўра, улар маошининг бир қисмини аёлларга бериш ҳақида қарор қабул қилган. Натижада ҳар иккала терма жамоа футболчиларининг маоши тенглашадиган бўлди.

Бундан олдин, эркаклар аёлларга қараганда икки баробар кўп маош олар эди.

«Шу пайтгача, маошимиз орасида катта фарқ бўларди. Энди эса иш ҳақи тенглашади, бу билан аёлларга ёрдам бермоқчимиз. Бундан ташқари, биз Норвегия футболини ривожлантирмоқчимиз.

Аёллар терма жамоаси мамлакат учун эркаклар терма жамоаси каби муҳимдир», — деди яримҳимоячи Стефан Йоҳансен.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия аёллар терма жамоаси бир марта Жаҳон чемпионати, 2 марта Европа чемпионатида ғалаба қозонган. Эркаклар терма жамоасида бундай ютуқлар йўқ.

 

Манба: championat.com
Киритилди: 17:59, 07.10.2017.
Ўқилди: 5848 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.