«ПСЖ» дарвозабони Кевин Трапп фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Таниқли дарвозабонга Дортмунднинг«Боруссия» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Германиянинг Bild нашри тарқатган хабарга кўра, "Боруссия" раҳбарияти Трапп учун 15 миллион евро тўлашга тайёр.
Кевин "ПСЖ" билан 2020 йилга қадар шартнома тузган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда парижликларнинг асосий дарвозабони Альфонс Ареола ҳисобланади.