Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Уч терма сафида учта мундиалда иштирок этган футболчи

Баҳо:
+ | -

Натижалар турлича бўлади: ижобий ёки салбий, муносиб ёки ҳаминқадар, муҳим ёки арзимас. Гап футбол ҳақида кетганда эса, энг аввало, профессионал даражада эришилган муваффақиятлар ҳисобга олинади:

«Энг яхши ўйинчи», «Энг яхши жамоа» каби. Собиқ Югославиянинг «Црвена Звезда», Римнинг «Лацио» ва Миланнинг «Интер» клублари, шунингдек, Сербия миллий термаси собиқ ярим ҳимоячиси Деян Станкович профессионал фаолияти давомида ҳайратланарли ҳамда ўзига хос рекорд ўрнатишга эришди.

Гап шундаки, айнан Деян уч (!) мамлакат термаси сафида мундиалда иштирок этган дунёдаги ҳозирча ягона футболчи бўлиб турибди. У бунга қандай эришди?

Ҳаммаси жуда ҳам оддий: 1998 йили Деян мундиалда собиқ Югославия миллий жамоаси ўйинчиси сифатида майдонга тушган бўлса, 2006 йилги ЖЧда Сербия ва Черногория таркибида ва ниҳоят, 2010 йилда Сербия термаси либосида жаҳон биринчилигида қатнашди.

Фаолиятнинг бошланиши

Деян Станкович 1978 йилнинг 11 сентябрида туғилган. Станковичлар оиласи Белград яқинидаги Земун шаҳарчасида истиқомат қилишар ва маҳаллий ишқибозлар каби «Црвена Звезда»нинг мухлиси эдилар. Деян болалигидан футболга ошно бўлди ва «Раднички» деб номланувчи ҳаваскорлар жамоаси машғулотларига қатнай бошлади, аммо 7 ёшга тўлар-тўлмас, «Телеоптик» профессионал клуби тизимига киритилди. 1992 йили 14 ёшга тўлган Станкович ўша пайтда мамлакатнинг йирик клуби ҳисобланган «Црвена Звезда»да кўрикдан ўтди. Деяннинг бахтига клуб базаси Белградда жойлашган бўлиб, унга кўчиш ортиқча ташвиш туғдирмади. Вояга етгунига қадар айнан шу ерда иқтидорини сайқалга солди ва 1996 йилга келиб жамоа билан профессионал шартномага имзо чекди.

Ўша даврга келиб Станкович «Црвена Звезда» сафида кўплаб баҳсларда майдонга тушганди: клубдаги дебютини 16 ёшида ўтказган ярим ҳимоячи 1994|1995 йиллар мавсумида 7та ўйинда майдонга тушиб, илк голини нишонлашга ҳам улгурганди. Келгуси мавсумда эса у 26 учрашувда жамоа шарафини ҳимоя қилди ва профессио­нал шартномага имзо чеккач, клубнинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Кейинги икки йилда эса 63 учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 30 марта аниқ нишонга олди.

1990 йиллар бошларида «Црвена Звезда» УЕФА санкциялари оқибатида халқаро тақиққа тушиб қолди - бу собиқ Югославияга нисбатан қўлланилган жазо чораларининг натижаси эди. Натижада, «Црвена Звезда» еврокубок баҳсларида иштирок этиш имконидан маҳрум бўлди. Тақиқ 1996|1997 йиллар мавсуми арафасидагина бекор қилинди ва Станкович кубок эгалари кубоги баҳслари доирасида «Кайзерслаутерн» устидан қозонилган тарихий икки ғалабага ўзининг муносиб улушини қўшди.

1997|1998 йиллар мавсуми олдидан 19 ёшли Станковичга сардорлик боғичи ишониб топширилди ва Деян клуб тарихидаги энг ёш сардорга айланди. Бундайин катта иқтидор эгаси бўлган футболчи Европанинг етакчи клублари эътиборидан четда қолмаслиги аниқ эди ва 1998 йили 20 ёшли Деян Станкович 15 млн. евро эвазига Италиянинг «Лацио» клубига кўчиб ўтди.

«Лацио»

Ўша пайтларда «Лацио» Италия футболи байроқдорларидан ҳисобланар, Павел Недвед, Хуан Себастьян Верон, Иван де ла Пенья, Роберто Манчини каби юлдузлар жамоа шарафини ҳимоя қилишарди. Шунга қарамай, Станкович клубда йўқолиб қолмади. Ёш серб римликлар таркибида майдонга тушган дастлабки расмий ўйинида — 1998 йилнинг сентябрида «Пьяченца» дарвозасини аниқ нишонга олди. Янги жамоа сафидаги дастлабки мавсумда у жами 42та баҳсда майдонга тушиб, 9та гол урди. Айнан ушбу клубда футболчи ўта қимматли илк совринини қўлга киритганини алоҳида таъкидлаш керак. Тўғри, «Црвена Звезда»да ўйнаб юрганида ҳам бир бор собиқ Югославия чемпионига айланган ва уч марта мамлакат кубогини боши узра кўтарганди. Аммо 2000 йили «Лацио» таркибида «А» сериядек нуфузли турнирда ғолибликка эришиш ва айнан шу йили Италия кубогида ғолиб бўлишнинг ўрни барибир бошқача.

Вақт ўтгани сайин «Лацио»нинг молиявий аҳволи ёмонлашиб борди ва клуб инқирознинг олдини олиш учун етакчиларини сотишга мажбур бўлди. Ва ниҳоят, навбат Станковичга ҳам етиб келди. 2004 йилнинг январида футболчи у билан жиддий равишда қизиқаётган «Ювентус» эмас, балки «Интер» билан шартнома имзолади. 5,5 йил мобайнида «Лацио» шарафини ҳимоя қилган Станкович бу даврда 208 бор майдонга тушиб, 33та гол урди.

«Интер»

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:06, 11.10.2017.
Ўқилди: 11247 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.