Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЖЧ-2018 саралаш. Роналду Европада голли ҳужумларда энг кўп иштирок этган футболчи

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европада ўтказилган ЖЧ-2018 саралаш босқичида голли ҳужумларда энг кўп иштирок этган футболчи экани аниқ бўлди.

InStat маълумотларига кўра, Роналду ўз терма жамоаси томонидан урилган 32та голнинг 24тасида бевосита иштирок этган. Криштиану 15та голга муаллифлик қилган бўлса, 3та голга ассистент вазифасини бажарган. Шунингдек, ҳужумчи 6та голда голга ассистентлик қилган футболчини тўп билан таъминлаган, яъни ҳужумнинг бошланғич қисмида ёки ривожланишида иштирок этган.

Саралаш босқичининг энг яхши тўпурари — Роберт Левандовски бу кўрсаткич бўйича 2-поғонани банд этган. Польша терма жамоаси ҳужумчиси 19та голли ҳужумда қатнашган.

Бундан ташқари, Роналду Европадаги салалаш босқичида зарбалар сони бўйича ҳам етакчилик қилган. Футболчи 90 дақиқада ўртача 7,4 марта дарвоза томон зарба берган. Испания чемпионатининг ушбу мавсумида Криштиану 90 дақиқада ўртача 6та зарба бермоқда. У мазкур кўрсаткич бўйича «Барселона» форварди Лионель Мессидан ортда қолмоқда (6,9).

Манба: sports.ru
Киритилди: 13:43, 11.10.2017.
Ўқилди: 6723 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.