«Барселона» ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Месси – менинг дўстим. Унинг жаҳон чемпионатидан четда қолиб кетганини кўриш оғир бўларди. Аргентина терма жамоасининг иштироки шундан далолат берадики, саралаш босқичи жуда қийин кечди. Аргентиналиклар ЖЧдан қуруқ қолишларига бир бахя қолди», – деди Суарес.