“Селтик” мухлиси Жон Хаттон Килиан Мбаппега ҳужум қилишга урингани учун қаттиқ жазоланди. Мухлис тўрт йил мобайнида Буюк Британияда футбол ўйинларини томоша қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Хаттон Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги “Селтик” — “ПСЖ” ўйинида майдонга югуриб чиққан ва Мбаппега ташланишига бир баҳя қолганди.