Лондоннинг "Челси" клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виллиан машғулотларда ишлатган бутсаларини Бразилиядаги ночор одамларга беришга ҳаракат қилишини айтди.
“...Машғулот ўтадиган майдонга бир соатлар олдин етиб бориш — мен учун оддий ҳол бўлиб қолган. Ошхонада овқатланаман, тиббий хонага эса физиотерапевтдан массаж қабул қиламан ва у буюрган машқларни бажараман. Чунки машғулотга яхши тайёрланиш керак.
Ҳар бир машғулотда бир кийимда бўламиз, ЕЧЛ ўйинига тайёрлансак, бошқачароқ экипировкаларда қатнашамиз.
Агарда ҳаво бироз совуқлашса, табиийки, иссиқроқ кийинамиз, қишда эса албатта шарф-снуд билан машғулотларни ўтайман.
Бир мавсумда беш жуфтдан кўп бутсаларни кияман. Эскириб қолган бутсаларимни эса Бразилиядаги айрим ночор оилаларга бериб юбораман.
Мамлакатдаги болалар футбол ўйнашни жуда эрта ёшдан бошлашади. Ўсмирлар тез улғаяди ва биз каби футболчиларга ҳавас билан қарай бошлайди. Бутсаларим эса айнан уларга аталган”, дейди Виллиан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси ҳамда Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Криштиану Роналду қон плазмаси донорига айлангани ва қон топширишни қолганларга ҳам тавсия қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Одамларга доим яхшилик улашинг, токи яхшилик бир кун албатта ортга қайтади!
Акмалхон Эшонхонов
Хулиан Альвареснинг янги сурати мухлислар орасида муҳокамага сабаб бўлди (ФОТО) [3966]
Роберто Карлос мусулмон бўлгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди [3857]
Жозе Моуринью Ламин Ямалнинг «Реал»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди [3429]
"Барселона" учта янги футболчисини оммага таништирди [3307]
«МЮ» 84 миллион еврога янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқда [3162]
"Барселона" янги марказий ҳужумчи танлади [3005]
"Барселона" мухлислари де Йонгни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди [2259]













