Айни пайтда Эрнесто Вальверде Хавьер Маскеранонинг ўрнига Умтитини туширяпти. Бу эса “Барселона” ҳимоячисига унчалик ёқмаган кўринади. Шу боис Маскерано жамоадан кетмоқчи эканлигига ишора қилди.
“Албатта, мен ҳар доим “Барса” учун майдонга тушишга тайёрман. Майдонда тўлиқ ҳаракат қила оламан. Айни пайтда шартномам бор, аммо мавсум якунлангач яхшилаб ўйлаб олишим керак. Айни пайтда келажагимни ҳеч ким билан муҳокама қилмоқчи эмасман”, деди Маскерано.