Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

Левандовски: “Олтин тўп — менинг мақсадим эмас”

Баҳо:
+ | -

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски “Олтин тўп” учун яна номзод саналмоқда. Ўтган сафар у мукофот учун рўйхатнинг 16-ўрнидан жой олганди. Футболчи шу ҳақда фикр билдирди.

“Футболчиларга “Олтин тўп” учун нега 5, 25 ёки 50-ўринлар берилишини тушунмайман. Ахир учта ўрин энг муҳим, холос, қолган ўринлар керакмас. Ўтган йили деярли ҳеч нарса қила олмадим, бу ачинарли. Сен “Бавария”да ўйнасанг, Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борсанг, Бундеслига тўпурарига айлансанг ва Чемпионлар лигаси тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгалласанг... Билмадим, яна нималар қилиш керак? “Олтин тўп” мен учун муҳимми? Билмадим, бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Қачонки Чемпионлар лигаси финалида ғолиб бўлсам ва Бундеслига чемпионига айлансам, “Олтин тўп” ҳақида ўйлашим мумкин. Аммо бу соврин — менинг мақсадим эмас”, деди Левандовски. 

Манба: football.ua
Киритилди: 14:51, 13.10.2017.
Ўқилди: 3431 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.