Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг 19 ёшгача бўлган аёллар терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойнинг Нанкин шаҳрига етиб келгани ҳақида аввал хабар қилгандик. Бахром Норсафаров бошчилигидаги футболчи қизлар Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказишди.

Машғулотни енгил машқлар билан бошлаган терма жамоа аъзолари кейин тўп билан ишлашга асосий эътиборни қаратишди.

Футболчи қизлар машғулотини синчковлик билан кузатиб борган мураббийлар штаби вакиллари зарур ҳолларда уларга тегишли кўрсатмалар бериб туришди. Чигалёзди машғулотларидан сўнг навбат ўйиндаги турли вазиятларни юзага келтириш ва ушбу вазиятларда қандай ҳаракатланишни таҳлил қилишга келди.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров тактик йўналиш бўйича шогирдларига муҳим маслаҳатлар берди ва уларни амалга оширишда хатога йўл қўймасликни назорат қилиб турди.

Қизиқарли ва кўтаринки кайфиятда ўтган машғулот жараёни деярли икки соатга яқин давом этди.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк учрашувини 15 октябрь куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:09, 13.10.2017.
Ўқилди: 3115 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.