Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Футзал. Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 15–17 октябрь кунлари Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи беллашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун гуруҳда Қирғизистон, Туркманистон ва Непал билан куч синашади. Бугун, 14 октябрь куни “А” гуруҳи вакилларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва футзалчи Даврон Абдураҳмонов қатнашди.  

“Осиё чемпионатига саралаш босқичи формати олдингиларидан фарқ қилади. Авваллари Осиё чемпионатида 1–4 ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўл оларди. Ҳозир эса барча жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал йўлланмаси учун курашади ва бу ўзига яраша рақобатни кучайтиради. Терма жамоамизнинг тайёргарлиги яхши ўтди ва биз бўлажак ўйинларига тайёрмиз.

Мамлакатимизда футбол ва футзалга бўлган эътибор ошиб бормоқда ва шунинг эвазига ушбу спорт тури ривожланмоқда. Осиё қитъасидаги барча жамоаларда ўзига яраша тактика мавжуд бўлиб, улар орасида кучсизлари йўқ”,– деди Баҳодир Аҳмедов.  

Шундан сўнг, Непал, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ракеш Шреста (Непал)Саралаш босқичига тайёр бўлиб келдик. Бу ердаги жамоалар катта тажрибага эга, аммо биз Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун Эронга келганмиз. Ҳар бир ўйинда бор кучимизни берамиз.

 

Амиржон Муканов (Қирғизистон)Бизнинг жамоа янгидан шаклланмоқда, яъни, авлодлар алмашинуви амалга ошмоқда. Тажрибали ва маҳоратли футзалчиларнинг ёши ўтгани сайин, уларнинг ўрнини ёшлар эгалламоқда. Шу сабабдан Осиёда ўз ўрнимизни бироз йўқотдим. Аммо сабрли бўлишимиз ва ёшлар кучини синовдан ўтказишимиз зарур. Муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилиб, яқин 3 йил учун режа тузиб қўйганмиз. Барчаси ўз изига тушади деган умиддаман.

Ёқуб Овезов (Туркманистон)Эронга биринчи келишимиз эмас. Бу ерда терма жамоа билан ўқув-машғулоларида қатнашганмиз. Жамоамиз асосан 23–25 ёшли футзалчилардан иборат. Умид қиламанки, саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ОЧ финал босқичига йўл оламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралаш босқичидаги иштирокини эргата, 15 октябрь куни Непал термасига қарши бошлайди. Мусобақа тақвими ва жадвалини мазкур ҳавола орқали кузатиб бориш мумкин. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:02, 14.10.2017.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик