Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Рустам Мирсодиқов: «Ғалабага ҳақли эдик»

Баҳо:
+ | -

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларига қизиқдик.

Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: “Бунёдкор”га қарши учрашув олдидан таркибимизда жиддий муаммоларга дуч келдик.

Кутилмаган фалокат боис тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов шифохонага тушиб қолди. Ислом Исоқжонов эса тўртта сариқ карточка туфайли бу ўйинни ўтказиб юборди.

Ва ниҳоят учрашувга икки кун қолганда машғулотлар жараёнида яна бир тажрибали ҳимоячимиз Мирғиёс Сулаймонов оёқ пайларини чўзиб олди. Бошланғич таркибни шакллантириш борасида жиддий бош қотиришимизга тўғри келди.

Ҳар икки қанот ҳимоясидаги бўшлиқларни тўлдириш учун ярим ҳимоячилардан фойдаланишга мажбур бўлдик. Шу боисдан ҳам биринчи бўлимда футболчиларимиз катта ҳаяжон остида ҳаракат қилишди ва ташаббус меҳмонлар томонида бўлди.

Иккинчи таймда эса ўзимизга келдик. Ўйинни тенглаштириб олдик ва биринчи бўлиб гол киритдик.

Ғалабага яқин тургандик, афсуски сўнгги сонияларда футболчиларнинг чарчаб қолганлиги, заҳирада тенг кучли рақобатчилар камлиги ҳамда футболчиларимизда консентрациянинг йўқолганлиги боис ютуқни қўлдан бой бердик.

Аммо бундай номдор рақибга қарши ўйинда дуранг натижа ҳам биз учун ютуққа тенг. Бугун майдонда бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ўйнаган барча футболчиларимга миннатдорчилик билдираман, дейди Рустам Мирсодиқов.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 15:59, 15.10.2017.
Ўқилди: 2594 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик