Кириш Регистрация

Ана халос! Тирик афсона тўқнашув оқибатида вафот этди

Баҳо:
+-2 | -

Бугун, 15 октябрь куни Индонезия чемпионатида мудҳиш воқеа содир бўлди.
 
Маҳаллий “Персела Ламонган” ҳамда “Семен Паданг” клублари ўртасидаги учрашув (2:0) вақтида мезбонлар дарвозабони Хойрол Худа икки футболчи билан қаттиқ тўқнашув оқибатида ҳушини йўқотди.
 
Шифокорлар ҳушини йўқотган дарвозабонни замбил ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетишди ва унга биринчи ёрдамни кўрсатишганди.
 
Бироқ шифохонага олиб кетилаётган вақтда Худанинг жони узилди. Ташхисларга кўра, 38 ёшли дарвозабон бош ва бўйин қисмидан қаттиқ лат ейиши натижасида вафот этган.
 
Маълумот учун, Хойрол Худа “Персела Ламонган” клубида 1999 йилдан бери фаолият олиб келарди ва уни клуб мухлислари тирик афсонага қиёслашарди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни Грузиянинг “Зугдиди” жамоаси дарвозабони, 31 ёшли Шота Маминашвили ўйиндан олдин ўтказиладиган машғулотларда ҳушини йўқотиб, майдоннинг ўзида жон берганди.  

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 12:24, 16.10.2017.
Ўқилди: 31429 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.