Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Нодир Элибоев: «Осиё чемпионатига чиқиш вазифани уддаладик»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи 2-турида Туркманистон билан куч синашиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдан сўнг терма жамоа бош мураббийи ассистенти, терма жамоанинг собиқ аъзоси Нодир Элибоев ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда ўйин ҳақидаги фикрлари, қўлга киритилган ОЧ йўлланмаси ва бўлажак беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Туркманистон терма жамоаси дастлабки дақиқалардан фаоллик кўрсатиб, кўплаб вазиятларга эга бўлди. Йигитларимиз эса аксинча ўйинни жуда суст бошлашди. Бахтимизга Рустам Умаров бир неча вазиятларда ўз маҳоратини кўрсатиб, жамоамизни муқаррар голлардан сақлади. Иккинчи бўлим умуман бошқача кўриниш олди. Устунлик биз томонга ўтди ва рақибга эркин ўйнаш учун имконият бермадик.

Ўтказиб юборилган голларга келсак, биринчи голни 10 метрлик нуқтадан, иккинчисини эса рақиб ўйновчи дарвозабонни туширганидан кейин қўйиб юбордик. Учрашувнинг якуний натижаси ва йигитларнинг ўйинидан кўнглимиз тўлди. Олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилганди ва биз буни уддаладик. Қирғизистонга қарши ўйин бугунгисидан осонроқ кечади деб ўйлайман. Умид қиламанки, сўнгги беллашувда ҳам ғалаба қозонамиз”, – деди Нодир Элибоев.

Терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси таркибдаги хато ва камчиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, уларнинг барчаси ўйиндан-ўйинга бартараф қилинаётганини билдирди.

“Албатта, камчилик ва хатолар, ўйинчиларга эътирозлар бўлади. Аммо буларнинг барчасини ўйиндан-ўйинга бартараф қилиб бораётганимиз кишини хурсанд қилади. Иш бўлаётган ҳар қандай жойда камчилик ва хатолар учраб туради”, – дея ўз фикрига якун ясади Нодир Элибоев.  

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон футзалчиларига қарши майдонча чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:41, 16.10.2017.
Ўқилди: 2554 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик