Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Футзал. Ўзбекистон термаси гуруҳ етакчилиги учун Қирғизистон билан куч синашади

Баҳо:
+ | -

Эроннинг Табриз шаҳрида бугун, 17 октябрь куни Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги, 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 15:30 да гуруҳ етакчилари Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари бир бирига рўбаро келади.

Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа гуруҳ етакчисига айланади. Агар дуранг қайд этилса, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари яхшироқ тўплар нисбати эвазига гуруҳни 1-ўрин билан тугатади. Сўнгги тур олдидан турнир жадвали қуйидаги кўринишни олган. 

Ўзбекистон термаси бугунги ўйинни кўк формаларда ўтказади. Рақиб Қирғизистон эса оқ либосларда майдонга тушади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари кеча, 16 октябрь куни мос равишда Туркманистон (4:2) ва Непални (5:0) мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал ОЧ йўлланмасига эга бўлди.

“А” гуруҳи 3-турининг ҳеч қандай аҳамиятига эга бўлмаган ўйинда Непал ва Туркманистон ўзаро куч синашади.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “B” гуруҳида ҳам ОЧ чиптасини қўлга киритган жамоалар номи маълум бўлиб улгурди. Эрон дастлабки ўйинда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Тожикистон термаси афғонистонлик футзалчиларни қийинчилик билан 4:3 ҳисобида енгди. Демак, Эрон ва Тожикистон ОЧ йўлланмасини нақд қилди ва улар ўртасида бўлиб ўтадиган бугунги ўйин натижаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Футзал бўйича ОЧ саралаши
“А” гуруҳи, 3-тур
17 октябрь, сешанба

15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон 
18:00  Туркманистон – Непал

Маълумот учун, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун курашади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:14, 17.10.2017.
Ўқилди: 2831 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.