Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Тоттенхэм”га қарши учрашув (1:1) да асосий таркибдан ўрин олди.
Мазкур учрашув 32 ёшли футболчи учун ЕЧЛ мусобақасидаги 143 ўйини бўлди ва бу кўрсаткич борасида у “Реал” собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес (142) дан ўтиб кетди.
Ушбу рўйхатда Роналдуни “Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси Хави (151) ва “Реал”нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс (166) “Порту” каби футболчилар ортда қолдиришмоқда.