Англиянинг "Челси" жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Италия терма жамоасининг Швецияга қарши ўтадиган ЖЧ-2018 учун ўтиш ўйинлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши қуръа бўлди деб ўйлайман. Италия термаси ЖЧга чиқиши керак ва буни уддалайди.
Айни дамда "Челси"нинг келажаги ҳақида ўйлашим керак. Жамоа билан 2 йиллик шартномам бор ва янгича тажрибадан завқ оляпман. Бу ерда бошқача маданият, тил ва футбол услубини ўрганмоқдаман", - дейди Конте.