“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган “Андерлехт”га қарши учрашув (2:0) да гол урди.
Гап шундаки, ушбу гол 30 ёшли уругвайлик ҳужумчи учун ЕЧЛдаги ўтган мавсумдан бери киритилган кетма-кет 7 учрашувда урилган гол сифатида ёзилди. Кавани жорий мавсум ЕЧЛда учта, ўтган мавсум тўртта учрашувда кетма-кет гол урганди.
Аввлароқ ушбу кўрсаткични фақатгина “МЮ” собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой ва “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду каби футболчилар амалга ошира билишган холос.