Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеко “Челси” га қарши учрашув (3:3) дан сўнг ўйин жараёни ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Челси” учта гол урди ва бу уларнинг қандай кучга эга эканликларидан дарак беради.
Ўйинга жиддий тайёрлангандик, муҳим бўлган очкони қўлга киритганимиздан хурсандман.
Энди 4-турга қадар бор эътиборимизни Италия чемпионати ўйинларига қаратишимиз керак”, – дейди Жеко.