“Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу иккала футболчи ўзаро ўйиндан кейин футболкаларини алмашишганди.
“Мен Роналдудан футболкаларимиз алмашишни сўрадим, — деди Кейн бу ҳақда. — У мен учун чинакам намуна, болалигимда Роналдунинг ўйинларини кўрганман. Аслида, мен ундан футболка сўрадимми ёки у мендан сўрадими, аҳамиятсиз. Аҳамиятлиси, биз икки ҳафтадан кейин кўришгунча дея хайрлашдик”, деди Кейн.