“Манчестер Юнайтед” аъзоси Неманя Матич жамоа устози Жозе Моуриньоҳақида илиқ фикрлар билдирди.
“Жозе — мен бирга ишлаган мураббийлар орасида энг кучлиси. Биз у билан шунчаки ишламаганмиз, аксинча, юқори мақсадлар сари интилганмиз. У “Челси”ни бошқарганида “Челси”да ўйнардим. Кейин у “Манчестер Юнайтед”га ўтди. Бу эса мени янги жамоамни танлашда иккиланишлардан халос этди. Моуриньооддий инсон, табиатан ёмон ва худбин Жозе эса матбуотнинг тўқимаси, холос”, деди Матич.