Хорватиялик собиқ футболчи Ивица Олич миллий терма жамоада иш бошлаши мумкин. У бош мураббийнинг янги ёрдамчиси бўлади.
Олич футболчилик вақтида терма жамоа сафида 104 та ўйин ўтказган. У бош мураббий Златко Далич билан бирга терма жамоани Грецияга қарши бўлиб ўтадиган плей-офф ўйинларига тайёрлайди.