Ўтган ёзги трансфер мавсумининг асосий мавзуларидан бири Коутиньо бўлган, аммо у якунда “Барселона”га ўтмай қолганди. Буни қарангки, январда “Барселона” бразилиялик футболчини сотиб олишга такрор уриниб кўради. Бу “Барселона”нинг Коутиньони сотиб олиш учун сўнгги уриниши бўлади.
“Барселона” бу сафар Коутиньо учун камроқ сумма таклиф қилмоқчи. Чунки футболчи “Ливерпул” сафида ЕЧЛда ўйнагани учун “Барселона”га ўтган тақдирда мазкур мусобақада Каталония клубига ёрдам бера олмайди.
“Ливерпул” “Барселона”нинг 138 млн евро ҳамда қўшимча бонуслардан иборат таклифини рад этганди.