Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Де Брюйне Англия чемпионлиги учун курашда асосий рақобатчини айтиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне Англия премьер-лигасида ғолиблик учун "шаҳарликлар"га асосий рақобатчи жамоа номини тилга олди. Бельгиялик футболчининг фикрича, бу Моуриньо бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» бўлади.

«Ҳозирда чемпионатда асосий кураш «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида кечмоқда. Лекин кейинчалик ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Иккита-учта ўйинда ютқазиб, жадвалда пастга тушиб кетиш мумкин. Биз ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак.

Футболда бир ўйин бошқасидан яхшироқ бўлиши мумкин. Лекин биз ҳужумкор ўйин намойиш қиляпмиз, рақибларимизга босим уюштиришни истаймиз. Ҳамиша бир хил даражада ўйнаш қийин, аммо ҳозирда барчамиз ажойиб формадамиз», – деди Кевин де Брюйне.

АПЛнинг 8-туридан кейин «Манчестер Сити» 22 очко билан жадвални бошқариб бормоқда. «МЮ» 2 очко кам жамғарган ҳолда, 2-ўринда бормоқда.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 17:23, 20.10.2017.
Ўқилди: 10191 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик