Хабарингиз бор, “Реал” ЕЧЛ гуруҳ босқичининг учинчи турида “Тоттенхэм” билан дуранг натижа қайд этди.
Учрашувдан кейин лондонликлар ҳужумчиси Харри Кейн “Реал” юлдузи Криштиану Роналду билан футболка алмаштирди. Инглиз футболчиси ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтди.
“Мен Роналду билан футболка алмаштирдим. У мени либосим билан нима қилишини билмайман. Роналду – мен учун ўрнак бўлган футболчи” , - дея Кейннинг сўзларини келтирмоқда Football Espana нашри.