Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижжи Буффон энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритгандан сўнг футболдаги фаолиятини катта ғалаба билан якунлаш режаси борлигини айтиб ўтди.
“Жуда ҳам бахтлиман, чунки менинг ёшимда бу совринни қўлга киритиш осон эмас. Жамоа ва жамоа аъзолари, мураббийларга раҳмат айтаман. Улар мени шундай даражага етиб келишимда ўз ҳиссаларини қўшишган. Номзодимга овоз берганларга ҳам ташаккурлар айтиб қолардим.
“Ювентус” сўнгги йилларни фантастик даражада ўтказмоқда. Лекин тан олиш керак бунинг ўзи Европада ғалаба қозониш учун камлик қилмоқда.
Ишонаманки, янги мавсум терма жамоа ва “Ювентус” сафида катта ғалабаларга эга чиқа оламан. Агар мумкин бўлса, фаолиятимни мана шундай буюк ғалабадан кейин якунламоқчиман”, – дейди Буффон.