Франциянинг "Нант" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери клубининг "Лига 1"даги омадли старти ҳақида гапирди.
"Нант" сўнгги 8 ўйинда мағлуб бўлмади ва 10 учрашувда 20 очко тўплашга эришди.
“Турнир жадвалини кузатишни истамайман. Ҳозирда бу муҳим эмас. Мен шогирдларим ва ўйинимизни кучайтириш учун шу ердаман. Ғалаба билан футболчиларни ривожлантириш мумкин. Бироқ хатолар такрорланмаслигини ҳам хоҳлайман”, - дея фикр билдирди клуб расмий сайтига берган интервьюсида.