Каталониянинг “Барселона” клуби стадион номини ўзгартириш борасида музокаралар ўтказмоқда. Маълумотларга кўра, клуб бу орқали 400 млн евро ишлаб олмоқчи. Айни пайтда “Барселона” “Grifols” фармацевтига компанияси билан музокара олиб боряпти.
Хабарларга кўра, “Камп Ноу” номи сақланиб қолиши ҳам мумкин. Шунда стадион “Камп Ноу Грифолс” деб номланади.