Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте “Борнмут”га қарши учрашув (1:0) дан сўнг жамоасининг хавфли ҳисобда ғалаба қозонганидан хавотирланганини айтиб ўтди.
“Биз ажойиб ўйин кўрсатиб, ғалабани ҳақли равишда қўлга киритдик. Голли вазиятлардан тўғри фойдалана олдик ва ғолиб жамоага айландик.
Агар жамоанинг ёмон томонларини санаб чиқадиган бўлсам, 1:0 ҳисоби хавфли эканини айтишим мумкин.
Дарвозамиздан гол ўтказмадик, ҳа, “Челси” энди ўзига келяпти”, — дейди Конте.