Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ихтиёр Тошпўлатов: «Таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман»

Баҳо:
+1 | -

«Обод»нинг олий лигадан четлатилиши турнир жадвалининг қуйи қисмидаги курашни янада кескинлаштирди.

Бунга қадар пойтахт жамоасининг яққол аутсайдер мақомида бўлиб тургани ундан юқорироқдагиларни бироз хотиржам қилиб қўйганди.

Хавфли зонага яқин клублардан бири «Сўғдиёна» ҳам энди бор эътиборини кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолишга қаратади.

Игорь Шквирин шогирдлари ҳали элитадаги «прописка»ларини расман чўздиришгани йўқ. Биз навбатдаги тур олдидан Жиззах жамоаси ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов билан суҳбат уюштирдик.

Ушбу футболчи клуб расмий сайти ва «Телеграм» каналида ўтказилган сўров якунларига кўра, «Сўғдиёна»нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилганди.

- Ихтиёр, аввало, сентябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклаймиз. Бундай шарафга илк маротаба эриш-япсизми?

- Табрик учун раҳмат. Ҳа, биринчи марта деса ҳам бўлади.

- «Сўғдиёна» мавсумни омадсиз ўтказяпти. Клубда бунинг сабаблари муҳокама қилиняптими?

- Ҳақиқатан ҳам, жорий йил жамоамиз кўнгилдагидек ўйин намо-йиш эта олмаяпти. Бунинг натижасида турнир жадвалидаги ҳолатимиз ҳавас қилмайдиган даражага келиб қолди. Ҳар бир учрашувдан кейин сиз айтган муҳокамалар бўлади. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилинади.

- Ўша муҳокамаларда мағлубият ва дурангларнинг сабаблари ўрганиляптими?

- Албатта, мураббийлар ҳар бир деталга тўхталишади. Ҳамма айб ўзимизда. Юзага келтирилаётган қулай вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз.

- Мавсумни Даврон Файзиев билан бошлаб, Игорь Шквирин бошчилигида давом эттиряпсизлар. Бу мураббийнинг футбол фалсафаси қандай экан?

- Игорь Анатольевич кўпроқ паслар ёрдамида ўйин ташкил этишга эътибор қаратади. Шунингдек, футболчилардан тўпни назорат қилиш ва жамоадошига аниқ етказиб беришни талаб қилади.

- Футболчилар қисқа фурсатда янги талабларга мослашиб олишдими?

- Ҳа, ҳаммаси жойида, кўникдик.

- Маош масаласида муаммо йўқми?

- Вақтида бўлмаса ҳам бериб туришибди.

- Шу жиҳат ҳам жамоанинг ўйинига салбий таъсир ўтказмаяптимикан?

- Агар маошлар вақтида бериб турилса, футболчилар майдонга юқори кайфиятда тушишади. Шахсан мен ўйинга унчалик таъсири ўтказмаса керак, деб ўйлайман.

- «Обод»нинг олий лигадан четлатилганига муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бундан бироз ранжидим. Чунки жамоада истеъдодли ёшлар бор эди. Мавсум якунига етаётган бир паллада улар энди қаерда тўп суришади?

- ПФЛнинг қарори тўғри бўлдими ёки жамоани истисно тариқасида мавсум охиригача олий лигада қолдириш керакмиди?

- Менимча, шундай йўл тутишса, зиён қилмасди. Лекин ПФЛ қарор чиқариб бўлди, энди уни ҳеч ким ўзгартира олмайди.

- «Сўғдиёна» ҳали хавфли зонани тарк этиб улгургани йўқ. Жамоа кучлилар сафида қолишни уддалай оладими?

- Насиб қилса, албатта, қоламиз. Шунга интиляпмиз.

- Шартномангиз муддати қачон якунланади?

- Шу йилнинг декабрь ойида.

- Сизни келаси мавсум бошқа жамоада кўриб қолсак, бундан ажабланмаймиз...

- Таклифлар бўлса, уларни кўриб чиқишга тайёрман. Лекин ҳозир бор эътиборим «Сўғдиёна»нинг ўйинларига қаратилган. Қолган учрашувларда ижобий натижага эришиб, кучлилар сафидаги ўрнимизни сақлашимиз лозим.

- Фаолиятингиз давомида сизга келишилган ўйинларда иштирок этиш таклифини беришганми?

- Йўқ, бундай ҳолатлар бўлмаган. Таклиф тушса ҳам, жавобим тайин. Шуни ишонч билан айта оламанки, ҳозиргача келишилган ўйинларда умуман иштирок этмаганман.

- Олий лигада сиз тўп сурадиган амплуадаги энг кучли футболчилар сифатида кимларни айтган бўлардингиз?

- «Локомотив»дан Марат Бикмаев, «Насаф»дан Драган Черан, ўзимиздан эса Санжар Рашидов.

маълумот учун

ИХТИЁР ТОШПЎЛАТОВ

Амплуаси: ҳужумчи

Клуби: «Сўғдиёна»

Таҳсил олган жойи: Янгиер футбол интернати

Биринчи мураббийлари: Эргаш Шералиев, Беҳзод Муҳиддинов

Илк профессионал клуби: «Машъал»

Ҳавас қиладиган футболчиси: Криштиану Роналду

Мухлислик қиладиган жамоаси: «Реал Мадрид»

Яхши кўрган таоми: палов

Ёқтирган автомобиль русуми: «Каптива»

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:42, 30.10.2017.
Ўқилди: 2286 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.