«МЮ» клуби устози Жозе Моуриньо яқинда яна ҳамкасбларига қаттиқ таъсир қилувчи гапларни айтишдан тийилмади.
«Ҳеч қачон жароҳатлар муаммосидан нолимайман. Қолган мураббийлар эса бирор футболчи жароҳатланса, бас, дарҳол йиғлашга тушадилар.
Агар мен ҳам улар каби йўл тутганимдами, ҳозир, шу 5 дақиқа ичида фақат Ибрагимович, Феллайни, Погба ёки Рохо ҳақида гапирардим...».