Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Ўзбек спортчилари фақат бокс, кураш, оғир атлетика бўйича дунёда етакчими? Футболчи?

Баҳо:
+ | -

2017 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистон спортчилари маҳаллий ва халқаро спорт мусобақаларда 483 та олтин, 394 та кумуш, 536 та бронза, жами 1 минг 413 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилиш вақтида маълум қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш, соҳани малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш ҳамда замонавий спорт иншоотларини барпо этиш масалаларига бағишланган йиғилиш давомида бу соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. 

2017 йилнинг ўзида мазкур соҳага оид 20 дан ортиқ ҳужжат — Президент фармойиш ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тузилмасидаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, 300 га яқин спорт таълим муассасаси Давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш кенгаши ташкил этилди.

Ҳудудий бошқарув органлари таркибида 201 та туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва спорт бўйича вакиллар фаолияти йўлга қўйилди.

Йиғилишда ютуқлар билан бирга танқидий хулосалар ҳам билдирилди. Хусусан, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қўлга киритилаётган медаллари фақат бокс, дзюдо, оғир атлетика ва спорт курашлари билан чегараланиб қолаётгани танқид остига олинди.

Гимнастика, трамполин, енгил атлетика, таэквондо, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, велоспорт каби бошқа салоҳиятли спорт турлари бўйича ҳам кўпроқ ютуқларга эришиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли қўмита ва мутасаддилар олдига аниқ вазифалар белгилаб берди.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 12:38, 01.11.2017.
Ўқилди: 4913 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик