Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «H» гуруҳи. «Реал»да инқироз бошландими?

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида 4-тур учрашувлари якунига етди.

Зидан бошчилигидаги "Реал" кетма-кет иккинчи расмий ўйинда мағлубият аламини тортмоқда. Мадридликлар бу сафар "Уэмбли"да "Тоттенхэм"га қаршилик кўрсата олишмади. Биринчи бўлим ўрталарида Деле Алли ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада ушбу ярим ҳимоячининг ўзи ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Орадан кўп ўтмасдан Эриксен лондонликларнинг учинчи голини "Мадрид" дарвозасига жойлади. Фақатгина ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Роналду "Реал" йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди холос.

"Реал"нинг бахтига Кипрнинг АПОЭЛ клуби иккинчи ўйинда ҳам "Дортмунд"дан очко тортиб олмоқда. Биринчи бўлимда Геррейру дортмундликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим бошида Поте мувозанатни тиклади. Германияликлар бу баҳсда дуранг билан кифояланишди.

Натижада "Тоттенхэм" 10 очко билан пешқадамга айланган бўлса, "Реал" ҳисобида 7 очко мавжуд. "Боруссия" ва АПОЭЛ клублари 2 очко билан қуйи поғоналарни банд этишган.

ЕЧЛ, 4-ТУР
"H" ГУРУҲИ
Тоттенхэм Англия – Реал Мадрид Испания 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 27 Алли, 2:0 – 56 Алли, 3:0 – 65 Эриксен, 3:1 – 80 Роналду.
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд (Сиссоко, 24), Алли, Эриксен, Уинкс (Дембеле, 66), Дайер, Триппьер, Кейн (Льоренте, 79).
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Марсело, Хакими, Рамос, Модрич (Тео, 81), Каземиро, Иско (Асенсио, 74), Кроос, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (89), Рамос (90).

Боруссия Д Германия – АПОЭЛ Кипр 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 29 Геррейру, 1:1 – 51 Поте.
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Геррейру (Шмельцер, 72), Бартра, Топрак (Шюррле, 86), Гетце, Вайгль, Пулишич, Кагава, Филипп (Ярмоленко, 65), Обамеянг.
АПОЭЛ – Перес, Руэда, Меркис, Карлао, Александру (Шаллаи, 46), Алонефтис (Фариас, 82), Нуну Мораиш, Винисиус, Захид, Вурос, Поте (де Камарго, 74).
Огоҳлантиришлар: Карлао (72), Вурос (90), Перес (90).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Тоттенҳэм 4 3 1 0 10-3 10
2 Реал Мадрид 4 2 1 1 8-5 7
3 Боруссия Д 4 0 2 2 4-8 2
4 АПОЭЛ 4 0 2 2 2-8 2
Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:29, 02.11.2017.
Ўқилди: 17274 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик