Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Маурисио Почеттино: «Футболчилар юқори савияга кўтарилишлари учун «Реал» каби кучли жамоаларни яна ва яна мағлуб этишлари керак»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида бўлиб ўтган «Реал»га қарши ўйин (3:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 «Реал»ни мағлуб этиш учун сен энг яхши ўйинингни кўрсатишинг керак. Биз шундай ўйин намойиш қилдик ва ғалаба қозондик.

Ҳар қандай мураббий турли ўйин услубларини таҳлил қилади, рақибга муаммо яратиш имкониятларини излайди. Ўйиндан олдин биз «Реал»ни, улар эса бизни ўрганишган.

Асосийси — рақиб ҳимоясига босим ўтказиш эди. "Реал" ҳимоячиларимизнинг ортига тўпни етказишга ҳаракат қилганини барча кўрди, биз ҳам шундай қилишга интилдик.

Мен учун энг муҳими, жаҳоннинг энг яхши жамоаси фонида рақобатбардош ўйин кўрсатдик. Энг кучли рақибларга қарши ўйнаяпмиз. Янада юқори савияга кўтарилиш учун уларни яна ва яна мағлуб этишимиз керак. Футболчилар олдинга интилишни исташлари лозим.

Бундай ўйинлар бизни Европада янада таниқли жамоага айлантиради. Биз плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб бўлдик. Ўтган мавсумга қараганда олдинга қадам ташладик. Умид қиламан, қуръа биз учун омадли келади», – деди Почеттино.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:10, 02.11.2017.
Ўқилди: 5283 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.