Goal.com портали 2017/18 йилги мавсумнинг ҳозирги кунгача бўлган ҳолати бўйича рамзий терма жамоани тузиб чиқди. Веб-сайт ўз позицияларининг энг яхшиси бўлган 11 нафар футболчининг номзодини таклиф қилди.
Футболчиларни танлашда уларнинг статистик маълумотлари (голлар, узатмалар, тўпни олиб қўйиш, сэйвлар, аниқ узатмалар, муваффақиятли алдаб ўтишлар ва ҳоказо)ни инобатга олинган.
Рамзий терма жамоадан Неймар ("ПСЖ"), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Криштиану Роналду ("Реал") ва Дрис Мертенс ("Наполи") каби футболчилар ўрин олмади.
2017/18 мавсумнинг дастлабки 3 ойи бўйича жаҳон рамзий терма жамоаси (3-4-3):
Дарвозабон: Ян Облак (Атлетико)
Ҳимоячилар: Сесар Аспиликуэта (Челси), Милан Скриняр (Интер), Самюэль Умтити (Барселона);
Ярим ҳимоячилар: Лерой Сане (Манчестер Сити), Жоржиньо (Наполи), Кевин де Брюйне (Манчестер Сити), Дани Алвес (ПСЖ);
Ҳужумчилар: Лионель Месси (Барселона), Чиро Иммобиле (Лацио), Эдинсон Кавани (ПСЖ)