“Бёрнли” клуби ярим ҳимоячиси Жек Корк илк марта Англия терма жамоасидан чақирув олди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Маълумки, англияликлар таркибида бир нечта йўқотишлар мавжуд бўлиб, бош мураббий Гарет Саутгейт 28 ёшли Жек Коркни ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун чақиришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси яқин кунлардаги ўртоқлик учрашувларида Жордан Хендерсон, Раҳим Стерлинг, Фабиан Делф, Харри Кейн, Харри Уинкс ва Деле Алли каби футболчиларнинг хизматларидан фойдалана олмайди.
Маълумот учун, Англия терма жамоаси 10 ноябрь куни Германияга қарши майдонга тушса, орадан 4 кун ўтиб, Бразилия билан баҳс олиб боради.