Яқинда фаолиятини тугатганини эълон қилган италиялик афсона Андреа Пирло уни қўллаб-қувватлаган мухлисларига ташаккур билдирди.
“Менга бўлган муҳаббатингиз ва ёқимли сўзларингиз учун раҳмат. Бунчалик қўллаб-қувватлайсизлар деб ўйламагандим. Сиз мени анча бахтли ва бардам қилдингиз. Раҳмат”, деб ёзди Пирло твиттердаги саҳифасида.
Пирло фаолиятининг катта қисмини “Милан”да (2001-2011 йилларда) ўтказган. У А серияда 284 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урган.