Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Немис мураббийининг семинари. Иккинчи кун

Баҳо:
+ | -

Хералд Фритц JFL in Tashkent футбол мактабида ўзбек мураббийлари учун семинар ўтишда давом этмоқда. Навбатдаги дарс Германия футболида болаларни тарбиялаш босқичлари ва ҳар бир босқич вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Германиядаги футбол мактабларидаги машғулотларда асосий эътибор ҳар доим тўп билан ишлашга қаратилади. Натижага 12 ёшга қадар ҳеч қандай эътибор қаратилмайди. Ҳали суяги қотмаган бола дриблинг ва финтларни ўзлаштириши лозим. Жисмоний тайёргарликни сал улғайгандан сўнг маромига етказиб олиш мумкин.

Болаларга бериладиган машқлар албатта  тўп билан амалга оширилиши шарт. Бунда машғулотлар хилма хил бўлиши ва тарбияланувчиларни ўзига қизиқтириши шарт. Ўйинлар вақтида ўзини кўрсата олмаган футболчилар билан алоҳида иш олиб бориш лозим. Ҳар бир болага индивидуал ёндошиш шарт. Хералд Фритц ўз маърузасида немис методикаси билан атрофлича таништирди ва ҳар бир вазиятга илмий жиҳатдан қандай ёндошиш кераклигини кўрсатиб берди.

Семинарнинг иккинчи кунида амалий машғулотлар ҳам бошлаб юборилди. JFL in Tashkent тарбияланувчилари билан ўтказилган машғулот тўлиқ немис методикаси асосида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, JFL in Tashkent футбол мактабига 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиш давом этмоқда.

Мурожаат учун телефонлар: +99895 1959890, 83712689438, +99890 9999890
Расмий сайт: www.jfl-tashkent.uz
Email: info@jfl-tashkent.uz

Манба: www.jfl-tashkent.uz
Киритилди: 17:52, 09.11.2017.
Ўқилди: 1856 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.