Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувининг (2:4) танаффусида ҳушидан кетгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Шундан сўнг футболчи кийиниш хонасидан Краснодардаги шифохонларнинг бирига етказилганди.
"The Sun" тарқатган хабарга кўра, футболчи терма жамоа ихтиёрига қайтган. Маълумотларга қараганда, қон босими тушиб кетгани учун Агуэро ҳушини йўқотган. Бундай ҳолат аргентиналик футболчининг ёшлигида ҳам рўй берган.