«Барселона» клуби «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга қизиқиб қолди. Каталонияликлар вакиллари 25 ёшли даниялик футболчининг сўнгги бир нечта ўйинларини кузатишди.
Маълумотларга қараганда, «шпорлар» президенти Даниэль Леви 225 миллион евро тўлайдиган клуб топилса, жамоа етакчиларидан бирини сотишга тайёр. Бу ҳақда Источник: Mundo Deportivo хабар тарқатди.
Эриксен Англия премьер-лигасининг ушбу мавсумида 3та гол урди ва 2та голга узатма берди. У Дания терма жамоаси сафида Ирпандияга қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш плей-офф баҳсида хет-трикка эришди.