Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Серҳиммат спортчилар сардори CR_7

Баҳо:
+ | -

ФИФА қаторасига иккинчи марта Криштиану Роналдуни йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди.

Сермаҳсул ўйинлари билан таниқли футболчи «Реал» ва Португалия терма жамоасининг муваффақиятларига сезиларли улуш қўшмоқда. Шунингдек, жўшқин фаолиятидан минг-минглаб инсонлар баҳраманд бўлишмоқда.

Албатта, майдонда Роналду ўта худбин футболчи. Аммо майдон ташқарисида саховатли инсон. ЕЧЛдаги ғалабадан сўнг у ҳар бир жамоадошига баҳоси 10 000 долларлик BYL GARI соатларини совға қилди, Евро-2016 якунида Нанига ўзининг «кумуш бутса»сини туҳфа этди, агент Мендеш эса мижозининг ҳиммати эвазига хусусий орол соҳибига айланди.

Буларнинг барчаси - Криштианунинг ўз яқинларига кўрсатган мураввати. Ҳар йили Роналду­ хайрия тадбирларидан миллионлаб маблағларни аямайди. Футболчининг синглиси Катя томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, Португалиядаги ўрмон ёнғинларидан жабр кўрган 370 кишига кўрсатилган тиббий муолажа Роналду ҳисобидан амалга оширилди.

Табиий офат ҳужумчининг она шаҳри - Мадейрада 50дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Португалия­лик юлдуз UNICEF, Save the Children, Қизил Xoч ва бошқа бир қатор йирик ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда, унинг ташрифи юзлаб бемор болакайлар учун энг қувончли байрамга айланмоқда.

2004 йили Роналду Индонезия­даги кучли зилзила ва цунами оқибатида вайронага айланган Aчex вилоятини қайта тиклаш учун маблағ жамғаришда жонбозлик кўрсатди. Ўшанда мўъжиза туфайли омон қолган 6 ёшли Мартунесни ўз оталиғига олди. Руй Кошта футболкасидаги болакайни уч ҳафтадан кейин вайроналар орасидан топиб олишганди.

Криштиану унинг оиласига 40 000 евро эҳсон қилиб, болакайнинг орзусини амалга оширди - икки йил аввал Лиссабоннинг «Спортинг»и Мартунесни ёшлар жамоасига қабул қилди, Роналду 16 ёшли касбдошига уй совға қилди. Фуншал шаҳрининг тиббиёт муассасалари ҳам футболчи саховатидан баҳраманд бўлишди.

2007 йили Криштианунинг онаси кўкрак саратони туфайли шу шаҳарда жарроҳлик муолажасини олганди. Португалиядаги саратонга қарши курашиш жамияти доимий равишда ёрдам бериб келаётган Роналдуга бир неча марта миннатдорчилик эълон қилди. Саховатпеша юлдуз кўмакка муҳтож алоҳида шахсларни ҳам қўлидан келганича қўллаб келмоқда.

2012 йили у умуртқа саратони билан оғриган 9 ёшли болакайнинг мураккаб операцияси учун каттагина маблағ ажратди. 2014 йил эса ҳужумчининг чаккасида чандиқли фотосурати бутун дунёга ёйилди: айнан шундай жароҳат изи 10 ойлик чақалоқ - Эрик Ортис Круснинг миясида ўтказилган мураккаб операциядан хотира бўлиб қолганди.

Унинг ота-онаси Роналдудан аукцион учун тайёрланган футболкага имзо чекиб беришини илтимос қилишди. Футболчи эса ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:58, 16.11.2017.
Ўқилди: 5588 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.