Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Жаҳон чемпиони бўла олмаган 10 футболчи

Баҳо:
+1 | -

https://images.cdn.fourfourtwo.com/sites/fourfourtwo.com/files/styles/inline-image/public/distefanopuskas.jpg?itok=q50v_P0B

Лионель Месси ва Криштиану Роналду сўнгги 10 йил мобайнида дунё футболи тожига чиқишди. Бироқ ана шундай икки буюк футболчига ҳам жаҳон чемпиони бўлиш насиб этгани йўқ. Буюк футболчига айланиб, бир қатор ютуқларга эришган, бироқ мундиалда зафар қуча олмаган футболчилар ТОП-10 талигини ҳукмингизга тақдим этамиз.

10. Луиш Фиго (Португалия)
Жаҳон чемпионатида иштирок этган: 2002, 2006
Португалиялик буюк афсоналаридан бири Фиго терма жамоаси билан 4 марта жаҳон чемпионатида иштирок этишга муваффақ бўлган. Луиш 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлиш учун яхши имкониятга эга бўлганди. Бироқ ярим финалда португаллардан омад юз ўгиради. 2000 йилги «Олтин тўп» соҳиби Португалия учун 127 ўйинда 31 гол муаллифига айланган.

9. Эйсебио (Португалия)
Жаҳон чемпионатида иштирок этган: 1966
Португал афсоналаридан бири Эйсебиога жаҳон чемпионатларида бор йўғи бир мартагина иштирок этиш насиб этган. 1966 йилги мундиалда «Қора пантерра» лақабли ҳужумчи жамоаси билан 4-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Футболчи турнир мобайнида 9 та голга муаллифлик қилиб, тўпурарга ҳам айланди. Эйсебио Португалия термаси сафида 64 учрашувда майдонга тушиб, 41 та голга муаллифлик қилади.

8. Паола Малдини (Италия)
Жаҳон чемпионатида иштирок этган: 1990, 1994, 1998, 2002
Малдини жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп дақиқа ҳаракат қилган футболчи сифатида тарих саҳифаларидан жой олган. Паола 4 та жаҳон биринчилигида иштирок этиб, кумуш ва бронза медалларига эга чиққан. 2006-йили Италия термаси жаҳон чемпиони бўлади. Бироқ Малдини таркибда йўқ эди. Ҳимоячи Италия термаси сафида 126 ўйинда, 7 та гол урган.

7. Роберто Баджо (Италия)
Жаҳон чемпионатида иштирок этган: 1990, 1994, 1998
Италия термаси сафида мундиалларда энг кўп гол урган футболчи бу Баджодир. Роберто 1994-йилги жаҳон биринчилигида жамоасини финалга қадар етаклаб борди. Бироқ ҳал қилувчи учрашувда пенальтилар сериясида 11 метрлик жарима зарбасини кўкка совуриб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришишдан мосуво бўлади. Баджо «Скуадра адзурра» таркибида 56 беллашувда иштирок этиб, ўз номига 27 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

6. Марко ван Бастен (Голландия)
Жаҳон чемпионатида иштирок этган: 1990
3 карра «Олтин тўп» соҳиби Бастен жаҳон чемпионатида бир марта иштирок этган. 1990 йилги мундиалда Голландия термаси бирорта ҳам ғалабага эришмасидан мусобақа билан хайрлашишига тўғри келган. Марко Голландия терма жамоаси таркибида 58 учрашув ўтказиб, 24 марта рақиблари дарвозаларини ишғол қилган.

Давоми>>

Киритилди: 07:31, 17.11.2017.
Ўқилди: 5716 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.