Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мукофот – истеъфо ёхуд Сербияни ЖЧга олиб чиққан мураббий нима учун бўшатилди?

Баҳо:
+ | -

Сербия миллий жамоаси 8 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ узоқ кутилган муваффақият асосчиси - бош мураббий Славолюб Муслин истеъфога чиқарилди.

Табиийки, Сербияда маҳаллий футбол иттифоқининг ушбу кескин қарорини ҳеч ким тушунмаяпти. Championat.cоm сайти айни шу ҳолатга алоҳида эътибор қаратди.

НИМА БЎЛДИ?

Сербларнинг орадан 8 йил ўтиб, яна жаҳон чемпионатига йўл очишганида, миллий жамоа бошқарувини қўлга олган Славолюб Муслин катта роль ўйнагани айни ҳақиқат.

Айнан у еврофутбол юлдузларини ягона мақсад сари бирлаштирди, уларни муайян суръатда ишлашга мажбурлади ва шу аснода жамоа ўйинида ўзига хос балансни таъминлади.

Бунинг самараси тезда кўринди - серблар бутун саралаш раундини бир текисда ўтказишди. Ҳарқалай, биттагина мағлубият қайд этилганию, якунда жамоанинг ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллагани кўп нарсадан далолат.

Ҳа, ҳаммаси ажойибдек кўринганди. Зеро, футболчилар олдида нафақат ҳар тўрт йиллик, балки ўз фаолиятларидаги асосий турнирга муносиб шайланиш учун вақт етарли.

Мураббий эса тактик чизмаларини тўлиқ шакллантириш ва тайёргарлик режасини ишлаб чиқиш имкониятига эга эди. Бироқ...

Хуллас, 20 октябрь куни Муслин ва Сербия футбол иттифоқи ўртасидаги шартнома икки томоннинг розилиги билан бекор қилингани ҳақида хабар берилди.

Миллий жамоага вақтинча бош мураббий ҳам тайинланди - Младен Крстаич. Айтиш жоиз, у бунгача Муслин томонидан тузилган мураббийлар штабида ишлаётганди.

НЕГА БУНДАЙ БЎЛДИ?

ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:10, 19.11.2017.
Ўқилди: 3972 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.