“Нефтчи” – ” Машъал ” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
– Бугун шогидларим ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш этишмади. Балки жадвалдаги ўрнимиз ҳам бунга таъсир қилаётгандир. Баҳсда йирик ҳисобда мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Аламлиси, хар иккала бўлимни ҳам гол ўтказиб юбориш билан бошладик. Фикримча, йигитлар чемпионатни эрта якунлаб қўйишди, чоғи. Мен мураббийман. Менинг вазифам футболчиларни хар бир баҳсда охиригача курашишга даъват этишдан иборат ҳисобланади.
“Нефтчи” ҳақида фикрларингиз ?
– Фарғона жамоасини охирги баҳсларини кузатиш имконияти бўлмади. Бироқ ҳимоя чизиғи анча кучайган эканлиги, шунингдек интизомли футбол йўлга қўйилгани мени эътиборимни тортди. Шу ҳолос. Очиғи, рақиб ҳақида чуқур фикр билдириш мен учун мураккаб ҳисобланади.
– “Машъал”нинг япониялик легионери нега майдонга тушмади?
– Баҳс давомида мажбурий ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабаб уни майдонга туширишнинг имкони топилмади.
– Кейинги йили Олий лигада 12 та жамоа бўлиши эълон қилинди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз ?
– Мавсум тугашига 4 тур қолганда регламентга ўзгартириш киритилиши бироз шошқалоқлик бўлди деб ўйлайман. Чемпионат тугаганидан сўнг барча клуб вакилларини йиғиб маслаҳат қилинганда, балки овоз йўли билан бу масала ўз ечимини топганда мақсадга муваффиқ бўларди, – деди Александр Хомяков