Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Валенсия»ни севишга шошилинг!

Баҳо:
+ | -

Қайсидир гранд ёрқин старт қайд этганида, унинг ёғдуси бунчалик таралмасди, албатта. Қаранг, аввалги мавсумни катта қийинчилик эвазига ўртамиёналар қаторида якунлаган «Валенсия» бугун нималар қиляпти?

Оддий айтганда, «кўршапалаклар» бургутдек учишмоқда. Мана, қаторасига 7та учрашувда зафар қучган жамоа бундан нақ 70 йил (!) муқаддам ўрнатилган шахсий рекордини такрорлади, қолаверса, маҳсулдорлик бобида карвонбоши - «Барселона» билан бир хил кўрсаткичга эга бўлиб турибди - 30та гол.

Фақат ўйин ҳолатидан урилган голларни олсак, «Валенсия» олдинда! Тўғри, жамоа вакиллари ўйин ҳолатидан 22та гол урган бўлсаларда («Барселона»да 21та гол), очколар бобида Каталония гранди тўрт «қадам» илгарилаб кетишга улгурди.

Лекин «кўршапалаклар» шунинг баробарида Мадрид суперклубидан шунчалик олдиндалар. Боз устига, «Валенсия» биринчи давра ҳисобидан деярли барча жиддий рақиблар билан ўйнаб бўлди, биргина «Барса»га қарши учрашув қолди.

Демак, 26 ноябрь оқшомига белгиланган беллашув Ла-лигада кузнинг бош қарама-қаршилигига айланади. Шубҳа йўқ, энг сермаҳсул икки жамоа ўртасидаги баҳсда муросасизлик юқори нуқтага кўтарилади.

Ёғду ортида қора булут

2014|2015 йиллар мавсуми. «Реал» устидан ажойиб ғалабага эришган, дунёнинг энг кучли клуби - «Барса»га муносиб қаршилик кўрсатган «Валенсия» 4-ўринни эгаллаб, ЧЛ йўлланмасига эга чиққанди.

Бироқ жамоа янги мавсумда «Зенит», «Лион» ва «Гент» билан битта гуруҳда ўйнаб, «плей-офф» раундига ўтолмади. Ички чемпионатда эса сегундага тушиб кетишига бир баҳя қолди.

Хайриятки, Гари Невилл шошилинч тарзда мураббийлик фаолиятига нуқта қўйди. Акс ҳолда, «кўршапалаклар» примеро билан хайрлашармидилар?

Хуллас, Испаниянинг энг серқуёш гўшаси футболи қора булутлар кўланкасида қолди: 144 млн. евро эвазига кучайтирилган жамоанинг ўйинлари ўта сифатсиз эди, стадион эса португалиялик агент Жорже Мендеш мижозлари - Нуну, Андре Гомеш, Канселу, Данило ва Родригога қарши норозилик ҳай­қириқларига тўлиб кетганди.

Эътибор беринг, «Валенсия»да бир йил давомида 5 марта мураббий алмаштирилди. Жамоа хусусан, Чезаре Пранделли даврида 17-ўринга тушиб қолди, Зазани вақтида сотиб олишмаганини баҳона қилган италиялик мутахассис ватандошини амалда синаб кўришга ҳам улгурмай, истаъфога чиқди.

Ниҳоят, шу йилнинг мартида парокандаликка чек қўйилди. Бош директор лавозимига таклиф этилган «Мальорка»нинг собиқ президенти Матео Алемани қатъият кўрсатиб, мутасаддилар ғоясини бир четга сурди.

Яъни бош мураббий вазифасини Кике Сеть­енга топширишни истамади, қолаверса, устамон Жорже Мендешга боғлиқликдан воз кечди.

Шу тариқа «кўршапалаклар» доимий вақтинчалик мураббий Воро Гонсалес раҳбарлигида чемпионатни 12-поғонада якунлашди.

Янги бошқарувчи - Марселино эса Вородан чемпион «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган жамоа ва асосий таркибга мослашиб улгурган Карлос Солер ҳамда Симоне Зазани мерос қилиб олди. Италиялик ҳужумчи аввалги мавсум жами 9та гол урганди.

Малакали мураббий фойдаси

ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:00, 21.11.2017.
Ўқилди: 2724 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

U23 Осиё кубоги. Бугун Олимпиада йўлланмасини ҳал қиладиган ўйин бор! [5726]

Тимур Кападзе: «Индонезияга қарши ўйин учун режамиз бор» [4943]

Sport TV'да 29-апрель куни U23 Осиё кубоги, Ўзбекистон кубоги ва «Барселона» иштирокидаги ўйин трансляцияси бор [4493]

"Ливерпуль"нинг янги бош мураббийи аллақачон Салоҳ борасида қарор қабул қилган [3547]

«Эл-класико»нинг Ла лигага «қора» томони [3271]

А Серия. "Кальяри" "Женоа"га қарши қайдномасини эълон қилди (фото) [3066]

Шин Тэ-Йонг: «Ўзбекистонга нисбатан бир кўпроқ дам олганимиз бизга устунлик бермайди» [2515]

Левандовски ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчилари кимлар эканлигини айтди [2424]

"Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога" – Виллаш-Боаш “Порту”ни 42 йил бошқарган одамни ҳокимиятсиз қолдирди [1783]

Салоҳ ва Клопп жанжалига нима сабаб бўлгани маълум қилинди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.